«газ экспорти» тегли мақолалар


Ўзбекистон биринчи чоракда 360,2 млн долларлик газ импорт қилди
24 апрель 2024, 12:09

Ўзбекистон биринчи чоракда 360,2 млн долларлик газ импорт қилди

2024 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонга газ импорти 360 млн доллардан ошди (мартда — 152,9 млн доллар), бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баробар кўпдир. Бу даврда «мовий ёнилғи» экспорти 45,4 млн долларни ташкил этди. Етказиб беришдаги фарқ 314,8 млн доллар бўлди.

Ўзбекистон август ойида Хитойга 75,27 миллион долларлик газ экспорт қилди
6 октябр 2023, 18:00

Ўзбекистон август ойида Хитойга 75,27 миллион долларлик газ экспорт қилди

Август ойида Ўзбекистон Хитойга 75,27 миллион долларлик газ етказиб берди. Йил бошидан буён газ экспорти 370,57 миллион долларни ташкил этди, бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 баробарга кам.

Ўзбекистон май ойида газ қазиб олишни камайтирганига қарамасдан, Хитойга экспортни оширди
21 июн 2023, 23:16

Ўзбекистон май ойида газ қазиб олишни камайтирганига қарамасдан, Хитойга экспортни оширди

Ўзбекистон май ойида Хитойга табиий газ экспортини оширди. Қиймат жиҳатидан етказиб бериш 78,16 млн долларгача ошган, бу апрель ойига нисбатан қарийб 2 баробар кўпдир. Мамлакатда газ қазиб олиш ҳажми эса, аввал хабар қилганимиздек, пасайишда давом этмоқда.

Ўзбекистон Хитойга газ экспортини тиклади
22 май 2023, 19:17

Ўзбекистон Хитойга газ экспортини тиклади

Ўзбекистон яна Хитойга газ экспорт қилишини бошлади. Апрель ойида газ экспорти ҳажми 40,5 млн долларгача етганди.

Ўзбекистондан Хитойга газ экспорти бўйича статистика ўн миллионлаб долларга фарқ қилмоқда
23 январ 2023, 17:51

Ўзбекистондан Хитойга газ экспорти бўйича статистика ўн миллионлаб долларга фарқ қилмоқда

Ўзбекистон ва Хитойнинг газ экспорти бўйича маълумотлари 159,5 млн долларга фарқ қилмоқда. Энергетика вазири Хитой статистикада туркман газининг транзитини ҳисобга олганини маълум қилди. «Газета.uz» ҳисоблаб, ҳатто транзитни қўшганда ҳам статистика кескин фарқ қилаётганини аниқлади.

Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини қайта тиклади
23 январ 2023, 12:18

Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини қайта тиклади

21 январдан бошлаб Ўзбекистон Туркманистондан газ импортини қайта тиклади, бироқ ҳозирча газ совуқ кунларгача бўлган босимдан пастроқ. Газ етказиб бериш 12 январь куни тўхтатилганди.

Ўзбекистон 2022 йилда Хитойга 1,07 млрд долларлик газ сотди
21 январ 2023, 19:46

Ўзбекистон 2022 йилда Хитойга 1,07 млрд долларлик газ сотди

2022 йилда Ўзбекистоннинг Хитойга қувур орқали газ етказиб бериш ҳажми 1,07 млрд долларни ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан 33,9 фоизга кўпдир.

Ўзбекистондан Хитойга газ етказиб бериш бўйича статистикалар бир неча каррасига фарқ қилмоқда
22 декабр 2022, 08:41

Ўзбекистондан Хитойга газ етказиб бериш бўйича статистикалар бир неча каррасига фарқ қилмоқда

Ўзбекистон ноябрда Хитойга 39,6 млн долларлик газ экспорт қилганини маълум қилди. Хитой томони эса қарийб уч баравар юқори — 114,2 млн долларлик кўрсаткични келтирди. Давлат статистика қўмитаси бу фарқ бўйича изоҳ берди.

Ўзбекистон йил бошидан буён 4 млрд кубометр газ экспорт қилди
5 декабр 2022, 18:47

Ўзбекистон йил бошидан буён 4 млрд кубометр газ экспорт қилди

10 ой давомида Ўзбекистон 841 млн долларга 4 млрд кубометр газ экспорт қилди. Бу мамлакатдаги умумий ишлаб чиқаришнинг деярли ўндан бир қисмидир. Газнинг деярли бутун ҳажми Хитойга юборилади, аммо икки мамлакат статистикаси бир-бирига тўғри келмаяпти.

Президент мамлакат газ экспорт қилмаётганини айтди. Статистикада эса сотувлар ўсиб бормоқда
23 сентябрь 2022, 09:44

Президент мамлакат газ экспорт қилмаётганини айтди. Статистикада эса сотувлар ўсиб бормоқда

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон маҳаллий саноатни ривожлантириш учун газ ва пахтани экспорт қилмаётганини билдирди. Ўз навбатида, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, саккиз ойда хорижга газ етказиб бериш қиймат жиҳатдан 60,9 фоизга — 645,9 млн долларга ошган.

Ўзбекистон йил бошидан буён Хитойга табиий газ экспортини икки баравар оширди
25 май 2022, 18:30

Ўзбекистон йил бошидан буён Хитойга табиий газ экспортини икки баравар оширди

Январь-апрель ойларида Ўзбекистон Хитойга 132,8 млн долларлик табиий газ етказиб берди. Натижада мамлакат Хитойнинг газ импортёрлари орасида кучли бешликка кирди. Аввалроқ, расмийлар ёқилғи экспортин ички бозор ва қайта ишлаш фойдасига қисқартирилиши ҳақида маълум қилган эди.

Ўзбекистон 2021 йилда Россияга газ экспортини қисқа муддатга тиклаган
10 март 2022, 12:54

Ўзбекистон 2021 йилда Россияга газ экспортини қисқа муддатга тиклаган

2021 йилда Ўзбекистон Россияга газ етказиб беришни бир неча ойга тиклади. Экспорт ҳажми 76,6 млн долларни ташкил этди. Бу йил Россия бозорига зангори олов етказиб берилмади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг